Маданият вазирлигида ўтказилган йиғилишда “Ўзбекцирк” биносини реконструкция қилиш ва ходимларни моддий рағбатлантириш тизимини қайта кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳайвонларни сақлаш учун қўшимча хоналар қуриш ҳамда муассасани замонавий ускуналар билан жиҳозлаш таклифлари кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли ишлар амалга оширилиши белгиланди.