Оқ уйнинг собиқ расмийси Эндрю Жулиани Конго ДР терма жамоаси АҚШга кириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун 21 кунлик қатъий карантин талабига риоя қилиши шартлигини маълум қилди. Ушбу жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши лозим. Бу чора минтақада Эбола иситмаси вируси тарқалгани билан боғлиқ.
Ҳозирда конголиклар Бельгияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда ва энди футболчилар изоляцияда қолишлари шарт.
«Биз жуда аниқ гапирдик: улар Хьюстонга етиб келишларидан олдин 21 кун давомида ўз тиббий изоляция зонаси яхлитлигини сақлаб қолишлари керак. Агар буни амалга оширмасалар, АҚШга кира олмасликлари мумкин», — деди Жулиани ESPN билан суҳбатда.
Конголикларнинг Европада ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режаси бор эди, аммо энди карантин чекловлари сабаб уларнинг ўтказилиши сўроқ остида қолмоқда. Терма жамоа мундиал гуруҳ босқичида Португалия, Колумбия ва Ўзбекистон терма жамоалари билан куч синашиши керак.