Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, кеча, 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Саид Рустамов Тошкентдан Лондон шаҳрига жўнаб кетди.
Хабарда айтилишича, Саид Рустамов бунга қадар Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги элчиси бўлиб ишлаган.