Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонлик талаба Сеул касалхонасида вафот этди

Ўзбекистонлик талаба Сеул касалхонасида вафот этди

Сеул шаҳридаги квартирада содир бўлган ёнғин натижасида оғир куйиш жароҳатини олган талаба, Ўзбекистон фуқароси Мутал Юлдашев 19 май куни Ҳанил касалхонасида вафот этди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, ҳозирги пайтда марҳумнинг жасадини отаси Мухтор Юлдашев ва акаси Фарҳод Юлдашев ҳамроҳлигида Сеул шаҳридан Тошкентга жўнатишда ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Мутал Юлдашевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +82-2-574-65-54, +82-2-577-36-60

Аввалроқ Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги квартирада жорий йилнинг 9 май куни содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик Фаррух Мўминовнинг жасади Тошкентга жўнатилгани хабар қилинганди.

Киритилди: 14:59 20.05.2019. Ўқилди: 2436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!