Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик ишчи Жанубий Кореяда бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Ўзбекистонлик ишчи Жанубий Кореяда бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Жорий йилнинг 2 январь куни Корея Республикасида ўзбекистонлик ишчи устига 200 килограмли темир тўсин тушиб кетиши натижасида ҳалок бўлди.

Воқеа мамлакатнинг Жанубий Чолла вилояти Йонгам уездидаги кемасозлик устахонасида содир бўлган. Полиция берган маълумотга кўра, 23 ёшли ишчи шифохонага олиб борилган, бироқ уни ҳаётда олиб қолишнинг имкони бўлмаган.

Кеманинг орқа қисмига пайвандланган 200 килограмли темир тўсин қурилиш давомида ишчининг бошига тушиб кетган. У бошидан жиддий жароҳат олди. Қутқарувчилар келганда ҳеч қандан ҳаётий муҳим белгилар йўқ эди , деган полиция ходими.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув олиб бориляпти. Қурбон устахонанинг қонуний ишчиси бўлган.

Киритилди: 11:33 04.01.2019. Ўқилди: 2469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!