Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонлик фуқаро Туркияда мотоцикль қурбони бўлди

Ўзбекистонлик фуқаро Туркияда мотоцикль қурбони бўлди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 18 июль куни Анталияда Ўзбекистон фуқароси З.Х. йўлни кесиб ўтаётганда мотоцикл томонидан уриб юборилди ва воқеа жойида вафот этди.

Элчихона томонидан мазкур вазият назоратга олинган ва марҳумнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳамюртимизнинг жасади Анталиядан Истанбулга олиб келинган ва бугун «Истанбул - Тошкент» йўналиши орқали ватанга юборилади.

Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда Туркия, Ироқ ва Жанубий Африка Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда Анқара шаҳридаги мамлакат элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46.

Киритилди: 17:02 20.07.2019. Ўқилди: 1187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!