📅 18–20 июль кунлари республикада жазирама сақланиб қолади.
Кундузи ҳаво ҳарорати аксарият ҳудудларда 43–45°C, жанубий ва чўл ҳудудларида айрим жойларда 46–48°C гача кўтарилиши кутилмоқда.
Шунингдек, шамол тезлиги 13–18 м/с, айрим жойларда 20–22 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
⚠️ Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.