Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонга хориждан пул кириши 96 фоизга ўсди

A A A
Ўзбекистонга хориждан пул кириши 96 фоизга ўсди

2022 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари 6,5 млрд $ни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича,бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 96 фоизга ёки 3,2 млрд $га кўп.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан жами 5,66 млрд $ миқдорида ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоиз (2,33 млрд $) кўп хорижий валюта сотиб олинган.

Тижорат банклари орқали жисмоний шахсларга жами 3,72 млрд $ миқдорида хорижий валюта сотилган. Бу 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда 85 фоизга ёки 1,71 млрд $га кўп.

Киритилди: 11:25 16.07.2022. Ўқилди: 3792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар