2025 йилда Ўзбекистонга 19 та давлатдан қиймати 10,3 млн долларга тенг бўлган 13 минг 983 тонна араб хурмоси келтирилган. Бу 2024 йилга нисбатан 3,4 минг тоннага ошган.
Ўзбекистонга енг кўп араб хурмоси етказиб берган давлатлар:
🔹Эрон – 11 минг тонна
🔹Тунис – 809,6 тонна
🔹Туркия – 416 тонна
🔹Саудия Арабистони – 327,9 тонна
🔹Қозоғистон – 229 тонна
🔹Озарбайжон – 223,5 тонна
🔹БАА – 216,9 тонна
🔹Бошқа давлатлар – 768,7 тонна