Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш кузатилмоқда

Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш кузатилмоқда

2025 йилнинг январ–ноябр ойларида мамлакатимиз туризм соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, барқарор ўсиш суръатлари қайд этилди. 11 ой давомида Ўзбекистонга 10,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди (ўсиш 114 фоиз) ва уларга 4,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида туризм хизматлари экспорти кўрсатилди (ўсиш 144 фоиз).

Ички туризм бўйича “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида аҳолининг ҳудудларга 23,7 миллион марта ташрифи амалга оширилди (режага нисбатан 114,8 фоиз). Ҳудудларда 954 та жойлаштириш воситалари фаолияти йўлга қўйилиб, умумий сони 6861 тага, ўринлар сони 183,9 мингтага етди.

Туристлар учун хизмат кўрсатувчи 662 та янги туристик ташкилот ва турагентлар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида уларнинг сони 4348 тани ташкил этмоқда. Республика бўйлаб 4345 нафар гид-экскурсоводлар фаолият олиб бормоқда, жорий йилнинг январ-ноябр ойлари мобайнида 375 нафар гид-экскурсоводлар тайёрланди. Тадбиркорлик субъектларига берилган тавсиялар натижасида 784 та санитария-гигиена шохобчаси ҳолати яхшиланишига эришилди.

Инвестиция соҳасида 421 та лойиҳа амалга оширилиб, 6313 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Киритилди: Бугун 15:58. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!