“Ўзбекистон Республикасининг ‘Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида’ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан:
Эксперт комиссияси ишлаб чиқилган техник регламентларни, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек, амалдаги техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва (ёки) тегишли соҳада давлат сиёсатини юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузурида тузилади.
Техник регламент лойиҳасини ишлаб чиқувчи орган уни комиссияга юборади, комиссия аъзолари томонидан 15 календарь кун ичида таклифлар тақдим этилади. Тақдим этилган лойиҳа бўйича комиссия йиғилишида қарор қабул қилингандан сўнг қарор бир ҳафта ичида манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Стандартлар институти тузилмасида Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази ташкил этилмоқда. Унинг вазифалари:
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 26 мартдан кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 19 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказган эди. Унда ЖСТ бош директори Ўзбекистон томонидан ташкилотга аъзо бўлиш борасида кўрилаётган чораларни юқори баҳолаган. Нгози Оконжо-Ивеала ЖСТ котибияти Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда мамлакат яқин келажакда ташкилотга қўшилишига ишонч билдирганди.