Бугун 19 ноябрь, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда нефть ва газ неча йилга етади?

Ўзбекистонда нефть ва газ неча йилга етади?

Ўзбекистоннинг ҳозирда тасдиқланган углеводородлар захиралари 20-30 йилга етади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов хабар берди.

“Геология-қидирув ишлари бўйича жуда катта, истиқболли йўналишлар мавжуд. Бироқ, ҳозирда тасдиқланган захира 20-30 йилга етади», - деди Сидиқов журналистларга.

Унинг таъкидлашича, компания ҳар йили захиралар ҳажми ўсиши қазиб олишга қараганда кўпроқ бўлиши устида иш олиб бормоқда.

«Бу бизга 20-30 йил давомида олдинга ҳаракат қилиш имконини беради. Ҳар бир даврда яқин 20 йил учун газ билан таъминлаш бўйича режамиз бўлади», - дея қўшимча қилиб ўтди у. 

Расмий маълумотларга кўра, табиий газнинг тасдиқланган захиралари 2008-2018 йилларда 4 фоизга қисқарган, табиий газ захиралари ўрнини босишнинг ўртача кўрсаткичи ўтган 5 йилда тахминан 70 фоизни ташкил этди. 

Молия маблағларининг етарли эмаслиги ва моддий-техник ресурслар тақчиллиги натижасида 2017-2018 йилларда табиий газ қазиб олишнинг ўсиши прогноз кўрсаткичларидан бор-йўғи 42 фоизга таъминланган.

Киритилди: 15:59 12.07.2019. Ўқилди: 1910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!