Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар ва вафот этганлар сони ўзгарди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар ва вафот этганлар сони ўзгарди

2020 йил 23 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 724 (+91) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 80 нафари Тошкент шаҳрида, 
— 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 
— Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
— Андижон вилоятида 11 нафар, 
— Бухоро вилоятида 12 нафар, 
— Навоий вилоятида 6 нафар, 
— Наманган вилоятида 24 нафар,
— Самарқанд вилоятида 12 нафар, 
— Сирдарё вилоятида 11 нафар,
— Сурхондарё вилоятида 12 нафар, 
— Фарғона вилоятида 9 нафар, 
— Хоразм вилоятида 3 нафар, 
— Тошкент вилоятида 36 нафар, 
— Тошкент шаҳрида 78 нафар бемор тузалди.

Айни пайтда юртимизда 61 957 нафар (+223) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 225 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 18:09 23.10.2020. Ўқилди: 5211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!