Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда илгари фанга номаълум бўлган динозавр қолдиқлари аниқланди

Ўзбекистонда илгари фанга номаълум бўлган динозавр қолдиқлари аниқланди

Ўзбекистонда баландлиги икки қаватли автобусдай келадиган, илгари фанга номаълум бўлган динозаврнинг қолдиқлари аниқланди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Динозаврга "Dzharatitanis kingi" номини беришди. Унинг узунлиги 20 метрга етади.

Жаратитаниснинг яшаш жойи Осиё қитъасининг энг ғарбий нуқтасидаги қирғоқ текисликлари бўлганлиги қайд этилмоқда. Ушбу турдаги динозаврлар 100 миллион йил олдин, сайёрамизнинг қитъалари яхлит жойлашган даврда яшаган.

Динозавр суяклари Қизилқум чўлида, “динозаврлар қабристони” деб номланадиган жойдан топилган.

"Жаратитанис 145,5 миллион йил давом этган бўр даврида яшаган. У сайёрада яшаган энг йирик реббахизавридларнинг оиласига мансуб бўлган”, дейилади маълумотда.

Реббахизавридларнинг қолдиқлари шу кунгача Жанубий Америка, Африка, Шимолий Америка ва Европада топилган. Бироқ Осиёда улар биринчи бор аниқланмоқда.

Уларнинг Марказий Осиё ҳудудига қандай келиб қолгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Киритилди: 19:23 25.02.2021. Ўқилди: 2601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!