Энергетика вазирлигига кўра, жорий йилнинг январь–июнь ойларида 45,5 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу ўткан йилнинг мос даврига нисбатан 7,1%га кўп.
Ушбу даврда республикада электр энергияси истеъмоли 44 млрд кВт·соатни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 4,7%га ошди.
Июнь ойида эса электр энергияси ишлаб чиқариш 2025 йил июнига нисбатан 13,5%га кўпайган, дейилади хабарда.