Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–август ойларида Ўзбекистонда 908,6 трлн сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.
Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 17 фоизга кўп. Бозор хизматларининг энг катта қисми савдо хизматлари ҳиссасига тўғри келган.
Савдо хизматлари 214 трлн сўмни ташкил этган. Яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 173,2 трлн сўм, молиявий хизматлар 144,7 трлн сўм ва транспорт хизматлари 141,7 трлн сўм бўлган.
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 71,4 трлн сўмни ташкил этган. Бошқа хизматлар бўйича 44,6 трлн сўмлик ҳажм қайд этилган.
Таълим соҳасида 30,7 трлн сўмлик хизмат кўрсатилган. Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 22,3 трлн сўм, шахсий хизматлар эса 16,3 трлн сўмни ташкил этган.
Соғлиқни сақлаш соҳасида 16 трлн сўмлик хизмат кўрсатилган. Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил хизматлари ҳажми 12,7 трлн сўм бўлган.
Компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 10,7 трлн сўмни ташкил этган. Ижара хизматлари ҳажми эса 10,3 трлн сўмга етган.