🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар сони 2 533,3 минг нафарни ташкил этган.
📊 Бу кўрсаткич 2024 йил якунига нисбатан 183,3 минг нафарга ёки 7,8 фоизга ошган.
🇺🇿 Боғчаларда тарбияланаётган болалар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Фарғона вилояти — 308,5 минг нафар;
Самарқанд вилояти — 288,9 минг нафар;
Андижон вилояти — 263,8 минг нафар;
Наманган вилояти — 225,4 минг нафар;
Қашқадарё вилояти — 218,6 минг нафар;
Сурхондарё вилояти — 195,9 минг нафар;
Тошкент вилояти — 183 минг нафар;
Тошкент шаҳри — 180,4 минг нафар;
Бухоро вилояти — 139,7 минг нафар;
Хоразм вилояти — 136,4 минг нафар;
Қорақалпоғистон Республикаси — 129,8 минг нафар;
Жиззах вилояти — 114,6 минг нафар;
Навоий вилояти — 79,3 минг нафар;
Сирдарё вилояти — 68,9 минг нафар.