Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда “Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказилади

Ўзбекистонда “Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказилади

“Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–46-сон, 25.03.2026 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 майдан ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида “Автомобилсиз кун”, “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилади. Бунда:

⛔️ мазкур акциялар доирасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади;

💰 ушбу саналар иш кунларига тўғри келганда ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.

✅ 2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.

⏭️ 2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади.

🌿 2026 йил 1 апрелдан чанг бўронларининг олдини олиш учун Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида “яшил девор”лар барпо этиш бошланади.

Киритилди: Бугун 15:30. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!