Учрашув якунида икки муассаса вакиллари — Росстандарт ва Ўзбекистон Стандартлаш агентлиги орасида 2018 йилда илмий-техник соҳада ҳамкорлик қилиш ҳақида шартнома имзолади.
«Россия ва Ўзбекистоннинг ушбу соҳада ҳамкорлик йўналишлари ва ҳамкорлик анъаналарини сақлаб қолиш ҳамда соҳа келажаги учун жавобгарлиги бор. Бизнинг мамлакатлар ушбу соҳада ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан имкониятларга эга, жумладан давлатлараро шартномалар асосида ҳам», — деди Росстандарт раҳбари Алексей Абрамов.
Шунингдек, Россия ва ўзбекистонлик мутахассислар ўлчов бирликлари умумийлиги, эталон асбоб-ускуналар етказиб бериш ва ушбу соҳада икки томонлама норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш борасида келишиб олди.
Манба: daryo.uz