Беларус соғлиқни сақлаш вазири Дмитрий Пиневич, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев ва Россиянинг “ИнтерЛек” МЧЖ раҳбарияти учрашув ўтказди.
Унда инсон қон плазмасидан дори воситаларини бевосита ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Беларуснинг Трансфузиология ва тиббий биотехнологиялар илмий-амалий маркази мутахассислари ихтиро қилган инновацион технологиялар асосида қўшма корхона ташкил этиш ҳақида келишувга эришилди.
Бундан ташқари, икки давлат ҳудудида инсон қон плазмасидан дори воситаларини рўйхатга олиш масалалари муҳокама қилинди.