Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон Украинадан дорилар импортини тўхтатди - ОАВ

Ўзбекистон Украинадан дорилар импортини тўхтатди - ОАВ

Ўзбекистон Украина дориларининг импортини блоклаб қўйди, деб хабар бермоқда «Аптека» Украина тиббиёт ва микробиология саноати иш берувчилар ташкилотлари бирланшмасига (ТМСИТБ) асосланиб.

Бирлашмадан хабар қилишларича, сўнгги бир неча ҳафта давомида фармацевтика маҳсулотлари божхонада турибди, бироқ Ўзбекистон божхона хизмати нима учун у божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаётгани ҳақида тушунтириш бераётгани йўқ.

Шу муносабат билан ТМСИТБ ушбу вазиятга аралашиши ва масалага ечим топиш мақсадида амалий йиғилиш ўтказиши учун мамлакат бош вазири биринчи ўринбосари - Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Степан Кубивга мурожаат қилди.

Бирлашмадан тахмин қилишларича, божхона расмийлаштируви жараёни тўхтатилиши Ўзбекистон ҳукуматининг Украинада Ўзбекистондан енгил автомобиллар импортига нисбатан суриштирув бошланганига жавобидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Ўзбекистондан енгил автомобиллар импортига нисбатан текширув бошлаганихабар қилинганди.

Kun.uz

Киритилди: 10:57 14.11.2018. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!