Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Жанубий Корея билан дуранг ўйнади

A A A
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Жанубий Корея билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси навбатдаги ўқув-йиғин машғулотлариниЖанубий Кореяда ўтказаётганидан хабарингиз бор. Вакилларимиз бир неча дақиқа олдин мезбонларга қарши ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйин давомида ҳамюртларимиз томонидан киритилган ягона голга Алишер Одилов муаллифлик қилди. У 50-дақиқада кореяликлар дарвозасига йўл топа олди.

Майдон эгалари бу голга 88-дақиқда Хвон Ҳеокюнинг голи билан жавоб қайтарди. Якуний ҳисоб - 1:1

Эслатиб ўтамиз, томонлар 26 сентябрь куни яна бир учрашув ўтказишади.

Киритилди: 15:48 23.09.2022. Ўқилди: 2150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!