Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон Суперлигаси. ОКМК 8 та гол урилган ўйинда камбэк амалга ошириб, "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

A A A
Ўзбекистон Суперлигаси. ОКМК 8 та гол урилган ўйинда камбэк амалга ошириб, "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган ОКМК ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда мезбонлар 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда майдон эгалари сафида голларга Қулматов (автогол), Ғиёсов, Абдураҳмонов ва Руҳадзе (пенальти) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг уч голи эса Дориев (дубль) ва Петрович номига қайд этилди.

Шу тариқа, "кончилар" ушбу зафардан кейин очколарини 14 тага етказиб олди ва жадвалда 1-ўриндан жой олди. "Бўрилар" 11 очко тўплаган бўлиб, клуб ҳозирча 6-поғонани банд этиб турибди.

Киритилди: 21:40 19.05.2024. Ўқилди: 1070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!