Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон—Қатар. Энг арзон чипта 20 минг, қиммати эса 60 минг сўм

Ўзбекистон—Қатар. Энг арзон чипта 20 минг, қиммати эса 60 минг сўм

Кеча, 13 октябрь санасида Шимолий Корея устидан ғалаба қозонган Эктор Купер бошлиқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида 16 октябрь куни Тошкентда Қатар термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Мазкур ўйин учун чипталар бугун, 14 октябрдан эътиборан сотувга чиқарилган. Ҳозир энг арзон чиптанинг нархи 20 минг сўм. Энг қиммат чипта эса CIP секторлар учун чиқарилган бўлиб унинг нархи 60 минг сўмни ташкил этади.

Қайд этиш жоиз, ўйинга икки кун қолганда Қатар терма жамоаси ҳам Тошкентга етиб келди. Эртага, 15 октябрь санасида соат 11:00 да иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида ўйиндан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «Миллий» стадион мезбонлик қиладиган баҳс 19:00 да бошланди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 06:00 15.10.2018. Ўқилди: 1568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!