Бугун 2 февраль, 2023 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон Президентининг Францияга расмий ташрифи бошланди

Ўзбекистон Президентининг Францияга расмий ташрифи бошланди

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 21 ноябрь куни расмий ташриф билан Парижга келди.

«Париж-Орли» аэропортида давлатимиз раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакатимиз етакчисини Франция маданият вазири Рима Абдул-Малак ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун давлатимиз раҳбари етакчи компаниялар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 22 ноябрь кунига мўлжалланган.

Ушбу мамлакат Парламентининг қуйи палатаси – Миллий йиғин раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эммануэль Макрон музокара ўтказадилар.

Давлат раҳбарлари Лувр музейи ва Араб дунёси институтига биргаликда ташриф буюриб, халқимиз маданий меросига бағишланган, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар музейларининг энг ноёб экспонатларидан иборат йирик кўргазмалар билан танишади.

Киритилди: 18:32 21.11.2022. Ўқилди: 1552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!