Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди

A A A
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди

Марказий банк 2018 йил 1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захираси ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.

"Даракчи" портали берган маълумотга кўра, 2018 йил 1 июн ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 28 123,6 млн АҚШ доллари (2018 йил 1 май ҳолатига 28 352,0 млн АҚШ доллари, ўтган ойга нисбатан 228,4 миллион АҚШ долларига камайган), шундан халқаро валютадаги активлар — 14 004,7 млн АҚШ доллари, монетар олтин — 14 118,9 млн АҚШ доллари ташкил қилди.

Соф олтин-валюта захиралари — 27 025,0 млн АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 май ҳолатига 27 083,8 млн АҚШ доллари).

Эслатиб ўтамиз, олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Киритилди: 09:26 09.06.2018. Ўқилди: 2303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар