Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон маҳбуслар сони бўйича жаҳон рейтингида 166-ўринни эгаллади

Ўзбекистон маҳбуслар сони бўйича жаҳон рейтингида 166-ўринни эгаллади



World Prison Brief'нинг 2025 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига 85 нафар маҳбус тўғри келади. Бу кўрсаткич мамлакатни 166-ўринга жойлаштирган.

Минтақадаги бошқа давлатлар орасида:
Туркия 10-ўрин (468),
Россия 35-ўрин (300),
Грузия 41-ўрин (285),
Қозоғистон 103-ўрин (163),
Тожикистон 112-ўрин (145),
Украина 138-ўрин (116),
Қирғизистон 145-ўрин (112),
Арманистон эса 167-ўринни (83) эгаллаган.

Жаҳонда аҳоли сонига нисбатан энг кўп маҳбус:
Сальвадорда (1659 нафар),
Кубада (794),
Руандада (620),
Туркманистонда (576) ва
АҚШда (542) қайд этилган.

Энг паст кўрсаткичлар эса:
Яман (14),
Сомали (16) ва
Лихтенштейнда (20) кузатилган.

Ҳисоботда жиноят ишлари бўйича тергов остида бўлган ёки суд ҳукми билан жазони ўтаётган шахслар ҳисобга олинган. Маъмурий тартибда ҳибсда сақланаётганлар статистикага киритилмаган.

Киритилди: 19:06 17.07.2026. Ўқилди: 1005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!