«Андижон», ОКМК, «Бухоро», «Сўғдиёна», «Навбаҳор», «Локомотив» ва «Шўртан» жамоаларидаги ўйинлари билан ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган литвалик ҳужумчи Артурас Фоменко вафот этди.
Артурас Фоменконинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, яқинлари ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.