Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон фуқароси ўғирликда гумонланиб, қўлга олинди

Ўзбекистон фуқароси ўғирликда гумонланиб, қўлга олинди
Бу ҳақда Олмаота шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
 
“Турксиб туманига қарашли Шолохов кўчасидаги автобус  2-рақамли автобусга чиқишга уринган йўловчи аёлнинг сумкасидан қўл телефонини ўғирлаб кетади. Тезкор-қидирув бўлинмаси ходимлари гумондорни ушлаб келишади. 
 
Ўғирликда айбланаётган шахс 1973 йилда туғилган А. Ўзбекистон фуқароси. Мамлакатга яширин йўллар орқали ноқонуний кириб келган”, дейди Олмаота шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Есен Искаков. 
 
Дастлабки тергов Қозоғистон Жиноят кодексининг 188-моддаси бўйича олиб борилмоқда.
 
Manba: uza.uz
Киритилди: 07:56 20.09.2018. Ўқилди: 1102 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!