Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси ФИФАнинг янгиланган рейтингида жаҳоннинг энг кучли 50 терма жамоаси қаторида қолди.
📊 Янги рейтингга кўра, Ўзбекистон 1465,34 рейтинг очкоси билан 50-ўринни эгаллаб турибди.
🌏 Осиё терма жамоалари орасида эса Ўзбекистон кучли бешликни якунлаб, қитъанинг энг яхши жамоалари қаторидаги ўрнини сақлаб қолди.
Бу натижа миллий терма жамоанинг сўнгги йиллардаги барқарор ўсиши ва халқаро майдондаги муваффақиятли иштирокини яна бир бор тасдиқлайди.