19 ноябрь куни Ўзбекистонинг 16 та шаҳрида Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Оммавий югуриш мусобақаси 15 та шаҳарда 3 км, пойтахтда эса 3 ва 10 км масофаларга ўтказилади.
Анъанага мувофиқ, “Ҳумо арена” мажмуасининг олдидаги майдон Тошкентда ўтадиган пойганинг старт ва финиш нуқтаси сифатида белгиланди. Барча ҳудудлардаги беллашувларга 19 ноябрь куни соат 07:30 да старт берилади.
Тошкент шаҳридаги оммавий югуриш мусобақасида иштирок этувчи югуриш ҳаваскорлари ва спортчилар учун iTiсket.uz сайтида пуллик рўйхатдан ўтиш жараёни очилган. 3 км масофага югуришда иштирок этиш нархи — 99 минг сўм, 10 км масофага — 149 минг сўмни ташкил қилади.