Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари карантин узайтирилгани учун аҳолидан узр сўради (ВИДЕО)

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари карантин узайтирилгани учун аҳолидан узр сўради (ВИДЕО)

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев карантин чекловлари узайтирилаётгани ҳукумат, жойлардаги ҳокимликлар учун жуда муҳимлигини қайд этмоқда. У бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.

 

«Биринчи навбатда карантин чекловларини узайтириш орқали айрим аҳоли қатламларига ноқулайликлар яратишга мажбур эканлигимиз учун узр сўрайман.

Транспортда юришга, иш фаолиятини тиклашга, бозорлардаги тадбиркорларга, умуман, ҳозирги кунда ишини тўхтатиб турган одамлардан узр сўрашимиз керак. Чунки биз мажбурмиз. Биринчи пировард мақсад аҳоли соғлиғини, ҳаётини сақлаб қолишдир. Бунинг учун нима иш қилиш керак бўлса, қилишимиз керак.

Бизга вақт керак. Айрим фаолият турлари яна озгина биргаликда сабр қилиб турса, касалликнинг олдини олиш бўйича биринчи галдаги вазифаларимизни амалга оширсак, ундан кейин ҳаммасини тиклаб оламиз. Карантин чеклови узайтирилиши ҳукуматга, ҳокимиятларга даволаш тизимини яратишга имконият беради», — деди у.

Киритилди: 17:13 26.07.2020. Ўқилди: 4543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!