Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон биринчи хоними Малайзия қироличаси билан учрашди

Ўзбекистон биринчи хоними Малайзия қироличаси билан учрашди

Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва мамлакатимизга ташриф билан келган Малайзия қироличаси Ража Зарит Софианинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати, ноёб ижод намуналари, миллий либослар билан танишди, шунингдек, халқимизнинг бой анъана ва урф-одатлари ҳақида батафсил маълумот олди.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган суҳбат давомида хонимлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Киритилди: Бугун 06:36. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!