Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хом ашёси экспортини тўхтатади

Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хом ашёси экспортини тўхтатади

Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини хорижий давлатларга экспорт қилишни тўхтатади. Бу ҳақда мамлакат инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Япониянинг Nikkei Asian Review нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бутун ҳосилни мамлакатда ичида қайта ишлаб, чет элга юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар - тўқимачилик молларини етказиб беради.

Сардор Умурзоқовнинг хабар қилишича, пахтани АҚШ ва Хитойга экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Прогнозларга кўра, бу йил Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 2 миллиард долларга, 2025 йилда эса 8 миллиард долларга етади.

Nikkei Asian Review нашри Франциянинг IFRI тадқиқот институти маълумотларини эълон қилди, унга кўра 2018 йилда Хитой 786та ўзбекистон компаниясига, Япония эса атиги 17та компанияга сармоя киритган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон чет элга пахта толаси етказиб беришни аста-секин камайтирмоқда. Статистикага кўра, 2010 йилда Ўзбекистон 1,5 миллиард долларлик пахта толаси экспорт қилган. 2015 йилда бу рақам 736 миллион долларни, 2018 йилда эса 222 миллион долларни ташкил этди.

Ўзбекистонда йилига 1,2 миллион тонна пахта толаси ишлаб чиқарилади.

Киритилди: 15:04 09.10.2019. Ўқилди: 4841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!