UzAuto Motors 2025 йилда 4,08 млрд доллар тушум олган. Бу 2024 йилга нисбатан 3,7% кам.
Шунга қарамай, молиявий даромадлар ўсиши ҳисобига компаниянинг соф фойдаси 7,8% ошиб, 339,6 млн долларга етган.
📉 Компаниянинг бозордаги улуши сўнгги йилларда пасайиб бормоқда.
Шу билан бирга, давлатнинг 99,7% улушини хусусийлаштириш режалаштирилган. Давлат активларини бошқариш агентлиги тендерни яқин вақтда эълон қилишини маълум қилган.