Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“UzAuto Motors” автомобилларни нима сабабдан дон омборида сақламоқда

“UzAuto Motors” автомобилларни нима сабабдан дон омборида сақламоқда

“UzAuto Motors” компанияси ижтимоий тармоқларда “Chevrolet Lacetti” автомобиллари дон омбори ҳудудига жойлаштирилаётгани тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу автомобиллар тайёр, аммо уларда яримўтказгич детали мавжуд эмас.

“Тўғри, шу каби вазиятлар мавжуд. Гап шундаки, компания кунига 250—300 дона “Chevrolet Lacetti” автомобилини ишлаб чиқаради. Биз ушбу автомобилларни яримўтказгич деталининг йўқлиги сабабли ўз эгаларига топширолмаймиз. Автомобиль тайёр, аммо биргина деталнинг йўқлиги қайсидир тизимнинг ишламаслигига сабаб бўлади. Масалан, хавфсизлик ёстиқчалари”, - дейилади хабарда.

Компания ушбу детални олиши биланоқ, уни автомобилларга ўрнатиши ва харидорга топширишини билдирган.

Компания “Ўздонмаҳсулот” билан автомобилларни корхона ҳудудида вақтинча сақлаш тўғрисида шартнома тузган.

Киритилди: 19:13 14.10.2021. Ўқилди: 6650 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!