Ўрта Чирчиқ туманида қарийб 4 магнитуда зилзила содир бўлди.
Тунда тошкент вақти билан соат 01.32 да пойтахтдан 30 км жануби—шарқ, яъни Ўрта Чирчиқ туманида 3.6 магнитуда зилзила қайд этилди. Зилзила эпицентри 10 км чуқурликда содир бўлган.
Унинг кучи Нурафшон шаҳри ва Ўрта Чирчиқ тумани аҳолиси учун 2 баллгача сезилган.