Бугун 23 февраль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Уолц: Зеленский барибир Трампнинг талабига кўнади

Уолц: Зеленский барибир Трампнинг талабига кўнади

АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолц Украина президенти Владимир Зеленскийдан фойдали қазилмалар бўйича келишув имзолашини кутаётганини айтди.

“Хулоса шу: президент Зеленский бу битимни имзоламоқчи ва сиз буни яқин келажакда кўрасиз”, деди Уолц Вашингтон ташқарисида бўлиб ўтган Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида.

Аввалроқ Axios портали бир қанча манбаларга таяниб, Доналд Трамп маъмурияти Украинага минерал ресурслар бўйича янгиланган келишув лойиҳасини тақдим этгани, унда Киевнинг айрим хавотирлари инобатга олингани ҳақида хабар берган эди.

Портал манбаларининг таъкидлашича, битим тузиш эҳтимоли тобора ортиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ҳарбий ёрдам эвазига Украинадан қарийб 500 млрд долларлик фойдали қазилмаларни олмоқчи.

Киритилди: 13:13 22.02.2025. Ўқилди: 1017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!