✔️Шу вақтгача Умра сафарига юбориш учун қонуний рухсат олган турфирмалар сони 14 тага етган.
✔️Маълумотларга кўра, яна 10 дан ортиқ турфирмалар лицензия олиш учун аризалар топширган.
Рақобат қўмитаси, текширувлари натижасида айрим туроператорлар лицензияга эга бўлмасдан Умра хизматларини реклама қилиб келаётгани аниқланди. Жумладан, Навоий вилоятидаги “PANORAMA TRAVEL” ва “SHAFFOF KICHIKSOY” МЧЖлари бўйича белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, уларга молиявий жарималар қўлланган.
Шунингдек, Наманган вилоятида фаолият юритувчи “Umra Ihlos Sardor domla”, “YUKSAK AHSAN travel” ва “Express Parvoz Milliy sayyohlik Operatori” телеграм каналлари администраторлари ҳам лицензиясиз реклама тарқатгани учун маъмурий жавобгарликка тортилиши маълум қилинди.
Қўмита таъкидлаишича, Умра сафарини амалга оширишга ният қилган фуқароларнинг ишончи ва хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифадир. Шу боис, лицензиясиз хизмат кўрсатиш, ахборот билан чалғитиш ва аҳоли манфаатларига зид амалларга мутлақо йўл қўйилмайди.
Рақобат қўмитаси бу каби қонунбузарликларга нисбатан қонунчиликда белгиланган барча чораларни қўллашда давом этишини маълум қилди.