Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Улкан қушлар неандерталларнинг болаларини овлагани аниқланди

Улкан қушлар неандерталларнинг болаларини овлагани аниқланди

Польшалик археологлар мамлакат жанубидаги ғорлардан бирида кичкина неандертал қизнинг ноодатий қолдиқларини топди. Қолдиқлар улкан йиртқич қуш томонидан ейилган ва ҳазм қилинган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Археологлар ёши тахминан 115 минг йилга тенг бўлган Польшадаги одамнинг энг қадимий қолдиқларини топган. Таҳлиллар кўрсатишича, улар улкан қушнинг ошқозонида бўлган.

Анча узоқ вақт давомида антропологлар ва палеонтологлар неандерталларни маданий ривожланишда ортда қолган, нутққа, маданиятга ва динга эга бўлмаган, ҳатто олов ёқишни билмаган, деб ҳисоблаган. Сўнгги беш йил ичидан Хорватия, Исроил ва Испанияда топилган топилмалар бу тўқималарни йўққа чиқарган.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 07:40 13.10.2018. Ўқилди: 1900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!