Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўлим муқаррар, садақани кўпайтирайлик

A A A
Ўлим муқаррар, садақани кўпайтирайлик

Садақанинг энг яхшиси "жория"си бўлиб, садақаи жория дегани сиз ўлиб кетганингиздан кейин ҳам сизга ортингиздан савоб ишлаб турувчи садақадир.

Дейлик, биров ўлса-ю, чўлда сувсиз қолган одам сувга бўлгандек қабрда савобларга зор бўлса, бир масжидда унинг садақаси эвазига олинган диний китобни одамлар ўқиса, марҳум шу сабаб савоб олади, ўша ўқиган ўқиганига амал қилса, яна савоб, ўқиганини бировларга- оиласи, фарзандларига ўргатса, яна савоб олади. Фарзандлари фарзандларига ўргатса, яна савоб.

Шундай қилиб, йиллар давомида авлоддан-авлодга илм кўчаверади, қабрдаги биргина китоб харид қилинишига сабаб бўлган киши ажр олиб ётади. Ҳаётида давомида еган овқатлари, кийган кийимлари йўқ бўлиб кетади.

Уй-жойи, машинаси ва бошқа мол-мулкини меросхўрлари тақсимлар оладилар. Аёли бошқасига хотин, болалари унга хизматчи бўлади. Ҳамма нарсаси бировларга ҳеч қандай эвазсиз ўтиб кетади. Ўзига эса мана шу китоб ва шу каби садақалари қолади.

Ўлим муқаррар, садақани кўпайтирайлик.

Маҳмуд Усмон

Azon.uz

Киритилди: 17:49 24.07.2018. Ўқилди: 1503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар