Июль ойида Украинанинг умумий давлат қарзи 2,58 миллиард долларга ошди. Натижада, мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига тушадиган юк мутаносиб равишда - 103,20 долларга ошди. Бу ҳақда 7 сентябрь куни Украина Молия вазирлиги хабар берди.
"2026 йил 31 июль ҳолатига кўра, Украинанинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 9 572,19 миллиард гривен ёки 214,18 миллиард долларни ташкил этди", дейилади ҳисоботда.
Ой охирига келиб, умумий қарз 214,18 миллиард долларга етди, бу июнь ойидаги 211,6 миллиард долларлик кўрсаткичдан 2,58 миллиард долларга кўп.
Украина ижтимоий сиёсат вазири Денис Улютиннинг май ойи бошида тақдим этган ҳисоб-китобларига кўра, Киев назоратидаги ҳудудлардаги аҳоли сони 22 миллиондан 25 миллионгача. 25 миллион аҳолининг максимал ҳисоб-китобига асосланиб, ўтган ойда ҳар бир украиналикнинг қарз юки 8464 доллардан 8567,2 долларгача ошди — бу 103,2 долларга кўп.
Агар ҳозирги қарз олиш даражаси давом эца, бу кўрсаткич 2027 йил январига келиб ҳар бир киши учун 8980 долларга етади. Киев бюджет тақчиллигини қоплаш учун ташқи кредитларга таянмоқда, аммо Ғарб ҳамкорлари тобора кўпроқ ички захираларни топишни талаб қилмоқда ва янги ёрдам чораларини тасдиқлаш жараёни чўзилмоқда.
Аввалроқ, 30 август куни Украинанинг давлат қарзи ойига 4-5 миллиард долларга ўсиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди.