Украинага ҳар қандай ёрдам блокланади, деди америкалик сенатор Рэнд Пол.
Сиёсатчи агар АҚШ ҳукуматини молиялаштириш бўйича фавқулодда қонун лойиҳасида Киевга маблағ ўтказиш қоидалари киритилган бўлса, уни қўллаб-қувватламаслиги ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади @ino_tv.
“Бугун мен Конгресс раҳбарлари ва АҚШ президентини Украина учун маблағ олиш учун федерал ҳукуматни гаровга олишга бўлган ҳар қандай уринишларга қарши туришимни билдирмоқчиман”, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
The Hill нашрининг ёзишича, Конгресс 30-сентябргача АҚШ ҳукуматини молиялаштириш бўйича келишиб олиши керак, акс ҳолда расмийлар фаолиятини тўхтатиш, яъни ишни тўхтатиб қўйиши мумкин.