Киевга ажратиладиган 6 миллиард евро миқдоридаги кредитнинг илк транши шу чоракда дронлар харид қилиш ва бюджет эҳтиёжлари учун йўналтирилади. Бу ҳақда Европарламентда Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
«Биринчи мудофаа пакети Украина учун тахминан 6 миллиард евро миқдоридаги дронларга йўналтирилади», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.