Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украинада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани айтилди

A A A
Украинада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани айтилди

Страна.ua нашрининг хабар беришича, Шмигал 19 июнда мамлакатдла коронавирусга чалиниш бўйича янги антирекорд қайд қилинганини, бир кун ичида касалланганлар сони мингга яқинни ташкил қилганини маълум қилган. Бунга эса одамлар вирус йўқолиб, касалликка чалинишга бошқа имкон қолмади, деб ҳисоблашлари туфайли карантинга амал қилмай қўйганлари сабаб ҳисобланади.  

“Биз бугун қоронавирус билан касалланишнинг навбатдаги, биринчими ёки иккинчими, қандай истасангиз шундай атанг, тўлқини бошланиши олдида турибмиз”, деб айтган Украина бош вазири. 

Шмигалнинг таъкидлашича, коронавирусни енгишнинг ягона йўли – ижтимоий масофага, дезинфекциялашга ва ниқоб тақиш режимига риоя қилиш ҳисобланади.

“Коронавируснинг янги қурбонлари, касаллик ўсишининг янги тўлқини бу ёлғон, ўйлаб топилган нарса эмаслигига сигнал бўлиши керак. Бу ҳар биримизнинг ёнимизда юрган хавфдир”, деб таъкидлаб ўтган Украина бош вазири.

Охирги маълумотларга кўра, Украинада айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони 34 мингдан ошиб кетди, ундан вафот этганлар сони 985 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнгги суткада мамлакатда 921 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.

Киритилди: 03:10 20.06.2020. Ўқилди: 2257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар