Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украинада иккита ҳайит байрами давлат байрамлари мақомини олади

Украинада иккита ҳайит байрами давлат байрамлари мақомини олади

Украина президенти Владимир Зеленский яқин орада Рамазон ва Қурбон ҳайитлари давлат диний байрамлари мақомини олувчи фармонни имзолайди. Зеленский бу ҳақда Қрим татарлар вакиллари билан учрашувда маълум қилди. 

Украина президенти, шунингдек, Қрим татар халқи қатлиоми қурбонлари хотираси куни муносабати билан ҳамдардлик билдирган.        

Зеленский учрашувда Эмина Жапарова номзодини ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаш таклифини ҳам билдирди. 

Украина президенти Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан эришилган келишувга кўра, Херсон областида Қримдан кўчиб келган Қрим татарлар учун 500 та квартира қурилишини маълум қилган. Бундан ташқари, Киевда янги жомеъ масжиди қуриш режалаштирилган

Киритилди: 07:15 19.05.2020. Ўқилди: 2549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!