Украинада энергия таъминоти билан боғлиқ энг оғир вазият ҳануз пойтахт Киевда кузатилмоқда. Президент Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, шаҳарда 1400 дан ортиқ кўп қаватли турар жой бинолари иссиқлик таъминотисиз қолган. Ҳукумат ва коммунал хизматлар тизимни тиклаш бўйича ишларни давом эттирмоқда, бироқ вазият ҳали ҳам жиддийлигича қолмоқда.