Россия ва Украина Беларусда тинч аҳоли вакилларини алмашдилар.
Бу ҳақда Олий Раданинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дмитрий Лубинец маълум қилди.
Хабарларга кўра, Украина 15 кишини, Россия эса учтасини қайтарган.
"Яна 15 нафар украиналик Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларидан муваффақиятли равишда ватанига қайтарилди. Улар орасида мустақил равишда қайтиб кела олмаган кекса ва оғир касал одамлар ҳам бор. Қайтиб келганларнинг энг кексаси 96 ёшда", деди Лубинец.
Алмашув Украина-Беларус чегарасидаги Новая Гута чегара пунктида бўлиб ўтди.