Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Россия ўтказган парадни қоралади

A A A
Украина Россия ўтказган парадни қоралади

Россия Қримни "ҳарбийлаштирмоқда". Украина Ташқи ишлар вазирлиги яриморолдаги учта шаҳарда Ғалаба парадлари ўтказилгани муносабати билан шундай фикр билдирди.

Минтақани ўз ҳудуди деб билган Киев бу ҳақда Россияга норозилик нотасини юборди. ТИВнинг таъкидлашича, Москванинг хатти-ҳаракатлари Европа хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Донбасснинг Украина назорати остида бўлмаган қисмидаги парадларни қоралади. Киевда таъкидланганидек, Россия Федерациясининг ҳаракатлари икки томонлама муносабатлардаги "кескинликни янада кучайтиришга" қаратилган.

Маълумот учун, 24 июнь куни Россия Қизил майдонда Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан парад ўтказди.

Киритилди: 12:34 25.06.2020. Ўқилди: 5115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар