Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украина Россия нефть базаларига ҳужум қилишда давом этмоқда

Украина Россия нефть базаларига ҳужум қилишда давом этмоқда

Тунда Украина Хавфсизлик хизматининг учувчисиз учоқлари Россия Федерациясининг Белгород ва Липетск вилоятларидаги нефть базаси ва электр подстанциясига зарба берди. Бу ҳақда УНИАН хабар бермоқда.

Манбаларга кўра, ёнғин Белгород вилоятининг Старий Оскол аҳоли пункти яқинидаги «Осколнефтеснабот» нефть базасида содир бўлган.

Липетск вилоятида эса дронлар электр подстанциясига зарба бергани қайд этилган.

"Украинага қарши уруш учун ишлайдиган Россия саноати УХХ учун қонуний нишон бўлиб қолади. Душманнинг ҳарбий салоҳиятига путур етказиш бўйича ҳаракатлар давом этади”, — деди хабардор манба.

Киритилди: 16:27 13.05.2024. Ўқилди: 1539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!